Қашқадарёда 1,8 миллион долларлик инвест лойиҳа амалга оширилади

    Саноат 12 феврал 2024 977

    «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва унга аъзо корхона вакилларидан иборат делегация аъзолари Туркияда бўлиб турибди.

    Чармсаноатчиларимиз амалга оширган ишбилармонлик ташрифининг навбатдаги кунида Измир шаҳрида жойлашган терини қайта ишлаш, пойабзал корхоналари ва брендлар билан самарали мулоқот ва музокаралар бўлиб ўтди.

    Дастлаб, мамлакатимиз делегацияси Измир эркин саноат ҳудудида бўлиб, у ерда ҳудуд имкониятлари, мавжуд чармсаноат корхоналари фаолияти ва саноат ҳудудига лойҳаларни жойлаштариш бўйича тажрибаси ўрганилди.

    Мулоқотда Уюшма томонидан Туркия томонига мамлакатимизнинг чармсаноат соҳасидаги ютуқлари, ишлаб чиқариш, инвестиция, экспорт салоҳияти тўғрисида маълумот тақдим этилди. Божхона, солиқ имтиёзлари, лойиҳаларни амалга оширишда хорижий инвесторларга яратилган шароит ва ажратилган преференциялар тоўғрисида тақдимот ўтказилди.

    Делегация аъзолари «Nevzat Onay» корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотлар наъуманлари билан танишди. Премиум класдаги пойабзалларини ишлаб чиқариш ва шаҳсий брендни шакиллантириш бўйича тажриба алмашилди.

    Туркиянинг «EGE» сунъий чарм ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб ўтган мулоқотларда эса, сунъий чармни ишлаб чиқаришда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари кўриб чиқилди.

    Қашқадарёдаги «Ҳусаин» МЖЧ ва Туркиянинг «Ikiler» компанияси Ўзбекистонда умумий қиймати 1,8 миллион доллар бўлган қўй терисини қайта ишлаш бўйича янги инвест лойиҳани амалга оширади. Тўлиқ Туркия технологияси асосида ишловчи корхонада Қашқадарё, Сурхондарёда хосил бўлувчи қўй териси тўлиқ қайта ишланади. Шунингдек, тайёр чармдан қўшилган қийматли тайёр пойабзал, чарм-атторлик буюмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмасит матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates