Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияни ягона энергетика тизимига ўлаш учун 3 дона узунлиги 36 км бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш учун “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг ўз маблағларидан молиялаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Биринчи босқичда 2023 йил декабрь ойигача 200 МВт қуввати ишга туширилиши режалаштирилган ва бунинг натижасида тармоққа 42 млн. кВт/соат электр энергия етказиб берилади.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, туман ҳокими Мухтор Ҳайитмуродов ва компания масъуллари иштирок этди.