Қашқадарёда 7 ёшли қиз ўгай отаси томонидан зўрлаб келингани айтилмоқда

    Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими дарҳол терговга қадар текширув бошлаб, кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини олиб борди. Болага нисбатан тегишли суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

    Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 12 октябрь куни Қарши шаҳрида яшовчи Ж.Д. (аёл) Қашқадарё вилояти ИИБнинг 102-рақамли телефонига мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи (2021 йилдан у билан бирга яшаб келаётган) Б.Қ. аёлнинг 2017 йилда туғилган қизига нисбатан жинсий зўравонлик ҳаракатларини қилгани тўғрисида хабар берган.

    Мазкур ҳолат бўйича Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттирмоқда.

    Иш бориши юзасидан қўшимча тарзда маълумот берилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates