Қашқадарёда “Lacetti” ва “Nexia” тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

    Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида "Lacetti" бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Nexia" билан тўқнашиши оқибатида 8 киши жароҳатланиб, 4 киши вафот этди.

    Вилоят ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, ЙТҲ Кўкдала — Каттақишлоқ автомобиль йўли 10-километрида содир бўлган.

    Маълумотларга кўра, “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида рўпарасидан келаётган “Nexia” русумли автотранспорт воситасига бориб урилиб ЙТҲ содир этган.

    Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида жами 8 киши жароҳатланган. Хусусан, “Lacetti” русумли автотранспорт воситасидаги 5 нафар йўловчидан (1998 йилда туғилган барчаси синфдош бўлган) 3 нафари вафот этган.

    “Nexia” русумли автотранспорт воситасидаги 1 нафар йўловчи ҳам ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ва орқа ўриндиқдаги йўловчи эса шифохонада даволанмоқда. Яна икки нафар жабрланган инсон жонлантириш бўлимида, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates