Қашқадарёлик фуқаро Афғонистон фуқаросини “кийдириб” кетмоқчи бўлди

    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро Афғонистон фуқаросига бериши керак бўлган қарийб 60 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини бермасдан уни алдаб келган.

    Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

    Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро Э.Н. Афғонистон фуқароси Ҳ.Ғ.дан 2021 йилда тожик ковраги смоласини етказиб беришни ваъда қилиб, уни ишончига кириб, ундан 53,5 минг АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, тожик ковраги смоласини етказиб бермаган ва пул маблағини ҳам бермасдан, алдаб келган.

    Ҳозирда Прокуратура органлари томонидан Ҳ.Ғ.нинг мурожаати ўрганилиб, натижасига кўра Э.Н.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилмоқда.

    Маълумотларга кўра, дастлабки тергов давомида, хорижий давлат фуқароси Ҳ.Ғ.га етказилган зарарни ҳисобига 500 млн. сўмга яқин маблағлар ундирилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates