Қашқадарёда катта спорт байрами

    Қашқадарё вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида волейбол мусобақасининг Республика босқичи бошланди.

    Аввал хабар бериб ўтганимиздек, шу кунларда юртимизнинг турли вилоятларида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Республика финал баҳслари ўтказилмоқда. Жумладан, ўтган ҳафта Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Андижон, Наманган, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида стол тенниси, волейбол, шашка каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

    Шу йилнинг апрел ойидан бошлаб старт берилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида спортнинг енгил атлетика, волейбол, стритбол, стол тенниси, шашка ва workout турлари бўйича Республика финал босқичлари барча вилоятларда кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.

    “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Қашқадарё вилоятида 21-23 июнь кунлари волейбол мусобақалари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақаларга Қарши олимпия ва паралимпия захиралари коллежи ҳамда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти мезбонлик қилади.

    Мусобақани юксак савияда ўтказиш учун бу ерда барча ташкилий ишлар амалга оширилган. Бугун мусобақаларга старт берилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates