Ижтимоий тармоқларда Nexia-3 одамларни судраб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 8 июль куни соат тахминан 14:30 ларда Миришкор туманида жойлашган ошхонага фуқаролар Р.Л., К.С.лар кириб, ошхона эгаси Э.И. билан тортишиб қолган.
Ўзаро келишмовчилик оқибатида Р.Л., К.С.лар ҳайдовчи К.Ҳ. бошқарувидаги Nexia-3га йўловчи сифатида ўтирганда, фуқаро Э.И. ва яқин қариндошлари автомашинани тўхтатишга уринсада, ҳайдовчи ҳаракатланиб кетган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Миришкор туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.









