Қашқадарёдаги хусусий клиникада 28 ёшли аёл вафот этди

    Беморнинг томоқ қисмига цефтриаксон антибиотигини бўйиннинг иккала ён томонига жўнатган. Инъекция бажариб бўлинган заҳоти бемор ўзини ёмон ҳис қилиб, қайт қилган ва анафилактик шокка тушган.

    Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги хусусий клиникада 28 ёшли аёл вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

    Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати мазкур хабарлар юзасидан ўрганишлар асосида қуйидагиларни маълум қилди.

    "2024 йил 6 ноябрь куни Шаҳрисабз шаҳридаги хусусий клиникалардан бирига 1996 йилда туғилган Б.Н исмли аёл ўткир тонзиллитдан шикоят қилиб, турмуш ўртоғи билан келган.
    Шифокор сўзича, «Беморнинг томоқ қисмига цефтриаксон антибиотигини бўйиннинг иккала ён томонига жўнатган. Инъекция бажариб бўлинган заҳоти бемор ўзини ёмон ҳис қилиб, қайт қилган ва анафилактик шокка тушган»и эҳтимол қилинмоқда. Шифокор беморни ёнбош ҳолатга ётқизиб, биринчи ёрдам кўрсатишига қарамай, аҳволи оғирлигича қолган. Тез тиббий ёрдам хизмати бригадаси келиб, зарур ёрдамларни кўрсатиб, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимига олиб келган. Беморда кўрик вақтида ҳаёт аломатлари аниқланмаган. Шифокорлар томонидан беморда биологик ўлим ҳолати қайд этилган.
    Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қиламиз.
    Шунингдек, Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ушбу тадбиркорлик субъекти фаолияти юзасидан хизмат текшируви ўтказиш учун Бизнес омбудсманга мурожаат қилинди. Керакли рухсат олингандан сўнг, текширув натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади", дейилади расмий муносабатда.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates