Қашқадарё ҳокимлари таътилдан қайтишди ва бугундан иш фаолиятларини бошлашди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосарларининг ҳам меҳнат таътили тугади.
Хабар қилганимиздек, тарихда илк бор Қашқадарё вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимлари бир вақтда даволаниш таътилига чиқишган эди.
Бундан 10 кун аввал, ўринбосарлар ва ҳокимлар даволаниш таътилида эканлиги сабабли тажриба сифатида вақтинчалик уларнинг ўрнини истиқболли ёшлар эгаллагани хабари ҳам берилганди.