Учрашувда хорижлик меҳмонларга Ўзбекистон туризм имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берувчи, сўнги йилларда туризм соҳаси учун давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар акс эттирилган тақдимот ўтказилди.
Икки томонлама мулоқот давомида Қатар томонидан Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан, юртимизнинг тарихий шаҳарларида меҳмонхоналар қуриш, Тошкент-Самарқанд йўналишида тезюрар поездлар учун темир йўл қурилиши ва шу йўналишда пуллик автомобиль йўлини қуриш ҳамда Тошкент вилоятида халқаро умуммавсумий тематик боғ барпо этиш лойиҳалари учун инвестиция киритиш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.