Қатар компанияси Тошкент шаҳрида кўп тармоқли шифохона қуради

    Саломатлик 10 январ 2024 1223

    Ўзбекистоннинг Дохадаги элчихонаси ходимлари Қатарнинг «Elegancia Healthcare» компанияси тижорат ишлари бўйича бош директори Десмонд Донелли билан музокара ўтказдилар.

    Мулоқот чоғида Қатар томони Тошкент шаҳрида 300 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохонани давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида барпо этиш бўйича бирламчи ҳужжатларни жорий январь ойи охирига қадар якунланишини, лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари эса март ойида ишлаб чиқилиши бошланишини маълум қилди.

    Мазкур лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки босқичида «Elegancia Healthcare» компаниясига тўрт нафар ўзбек мутахассислари ишга қабул қилиниши таъкидланди.

    Бундан ташқари, «Elegancia Healthcare» компаниясининг «The View Hospital», «Military Medical City» ва «Hopital Algero Qatari Alleman» клиникаларида ўзбекистонлик инглиз тилида эркин сўзлаша оладиган шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates