Қайси тоифа вакилларининг фарзандлари имтиёзли тарзда мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйилади?

    Рўйхатда талабалар ва педагогларнинг болалари ҳам бор.

    Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига кўра, қуйидагиларга мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйишда имтиёзлар белгиланган:

    • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
    • кўп болали оилаларнинг болалари;
    • етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
    • «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
    • контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
    • талабалар ва педагогларнинг болалари;
    • акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

    Шунингдек, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар ҳам имтиёзли тарзда мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates