Қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари қирғизистонлик мутахассисларни қизиқтирди

    Энергетика 17 декабр 2021 938

    Қирғизистон делегацияси Навоий вилоятида ишга туширилган саноат миқёсидаги қуёш фотоэлектр станциясига ташриф буюрди.

    Делегациянинг ташрифи Жаҳон банки томонидан амалга оширилаётган Марказий Осиё Сув-Энергетика дастури (CAWEP) кўмагида ташкил этилди.

    Қирғизистон делегацияси 2021 йилнинг 14-17 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган ташриф давомида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосидаги энергетика лойиҳаларини амалга ошириш орқали қайта тикланувчи экологик тоза энергия ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистоннинг муваффақиятли тажрибасини ўрганади.

    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг мустақил энергия ишлаб чиқарувчилари қаторидан хусусий компаниялар иштирокида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида қуёш фотоэлектр станциялари ва шамол электр станциялари (ШEС) лойиҳалари амалга ошириляпти.

    Ушбу лойиҳалар илғор халқаро тажрибаларга таянган ҳолда, хусусан, мустақил энергия ишлаб чиқарувчилар орасидан инвесторларни аниқлаш бўйича тендерлар ўтказиш бўйича ташкил этилган. Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) тендер савдоларини ташкил этишда Ўзбекистон Энергетика вазирлигига катта кўмак беряпти.

    Қирғизистон делегациясининг ташрифи дастуридан пойтахтимизда Энергетика вазирлиги раҳбарияти билан учрашув ўрин олган бўлиб, бу борадаги ҳозирги ҳолат ва режалаштирилган ишлар ҳақида тақдимот ўтказилди.

    Ўзбекистон энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичи – қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган қувватларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уларни мамлакатнинг ягона энергетика тармоғига интеграциялашуви билан узвий боғлиқдир.

    Жорий йилнинг ўзидаёқ Навоий вилоятининг Кармана туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган 100 мегаватт қувватга эга мамлакатимизда биринчи саноат миқёсидаги қуёш фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилди.

    Қирғизистон делегациясининг ташрифи дастуридан Навоий ФEСга ташриф буюришдан ташқари, пойтахтимизда Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва бошқа тузилмалар раҳбарияти билан учрашувлар ўрин олган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates