Бу ҳақдаги қарорни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев имзолади.
Мазкур ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш амалга оширилади.
Буюртмачи:
- давлат хизматлари маркази орқали архитектура режалаштириш топшриғи ишлаб чиқиш учун буюртмалар беради ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш учун лицензияга эга лойиҳа ташкилоти билан ўрнатилган тартибда шартнома тузади;
- лойиҳалаш учун ер ости муҳандислик иншоотларининг ижро сурати туширилган 1:500 нисбатдаги топографик харита ва геологик хулоса ишлаб чиқиш учун лицензияга эга корхонага буюртма беради;
- қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига хабарнома юборади;
- мазкур ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинади.
Ажратилган ер майдонидаги маиший чиқинди полигонида санитария-экология, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, белгиланган муддатда рекултивация қилиб фаолиятини тугатиши белгиланди.