Қирғиз Республикаси билан янги лойиҳалар амалга оширилади

    Бизнес 10 март 2023 1801

    «Ўзчармсаноат» уюшмасида Қирғиз Республикаси вазирлар маҳкамаси раиси — Президент администрацияси раҳбари бошчилигидаги делегация таркибида ишчи ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган мазкур мамлакат ветеренария хизмати вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Музокарлар чоғида жорий йил январь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қирғиз Республикасига амалга оширган амалий ташрифи чоғида тери ва жунни қайта ишлаш, автоматлаштирилган кушхоналарни ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича эришилган дастлабки келишувларни ҳаётга жорий этишнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

    Такидлаш керак, бугунги кунда автоматлаштирилган кушхоналарни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш фаол давом этяпти. 2023 йил якунига қадар Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл, Ўш, Жалолобод вилоятларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган технологиялар асосида 28 та автоматлаштирилган кушхоналар ташкил этилиши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар уларнинг 10 таси ишга тушди.

    Томонлар янги саноат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича имкониятларни муҳокама қилди. Қайд этиш керак, Қирғиз Республикаси яқин йилларда мамлакатимиз корхоналари билан жунни қайта ишлаш ва тайёр чарм ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган. Айни жиҳатларни назарда тутган холда Қирғиз томони Ўзбекистоннинг тайёр чарм ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги еткачилик тажрибасидан фойдаланишни режалаштирган. Мамлакатимизда йирик ва майда шохли қорамол терисининг 89,7 фоизи қайта ишланиб, 2022 йил якуни билан 2,2 триллион квадрат метр чарм ишлаб чиқарилган. Тери ва жунни қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон тажрибаси билан яқиндан танишиш мақсадида қирғизистонлик ҳамкорлар учун Фарғона вилоятига бизнес-тур ташкил этилади.

    Шунингдек, учрашувда мамлакатимиздаги чарм-пойабзал саноатига ихтисослашган КСЗларида Қирғизистон капитали асосида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиб, йўл харитасини ишлаб чиқиш юзасидан қарор қабул қилинди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates