Қирғизистон Миллий банки янги банкнотани муомалага киритди

    10 май кунидан бошлаб мамлакат Миллий банки номинал қиймати 5 минг сом бўлган янги банкнотни муомалага киритади.

    Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.

    Хабар берилишича, банкнотанинг олд томонида таниқли қирғиз актёри ва рассоми Суйменқул Чўқморовнинг портрети, орқа томонида эса «Ала-Тоо» кинотеатри биноси сақланиб қолган. Банкнотнинг асосий ранги ва ўлчами ҳам ўзгаришсиз қолди.

    5 минг сомлик банкнот қалбакилаштиришдан ишончли ҳимояни таъминловчи замонавий хавфсизлик элементларининг уч даражали мажмуасини ўз ичига олади.

    Миллий банк миллий валютадаги барча банкноталар мамлакатда расмий тўлов воситаси мақомига эга бўлиб, чиқарилган йилидан қатъи назар, тўлов воситаси сифатида мажбурий қабул қилиниши лозимлигини эслатди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates