Қирғизистон парламенти давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

    Қирғизистон парламенти чоршанба кунги йиғилишда давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради мамлакат парламенти матбуот хизмати.

    “Жогорку Кенеш (парламент)нинг бугун, 20 декабрдаги йиғилишида депутатлар “Қирғизистон Республикасининг давлат рамзлари тўғрисида”ги қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқишди ва қабул қилишди”, — дея маълум қилди матбуот хизмати вакили.

    Қонун лойиҳаси ташаббускорлари парламент спикери Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примов. Давлат рамзининг элементини ўзгартириш Президент Садир Жапаров томонидан қўллаб-қувватланди.

    Қонун лойиҳасида байроқда акс этган тундук атрофида нурларнинг тўлқинсимон шаклини ўзгартириш таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси ташаббускорларининг таъкидлашича, кўпчилик тўлқинсимон нурларни мамлакатнинг асосий қишлоқ хўжалиги экини ҳисобланмайдиган кунгабоқар билан боғлайди. Шу билан бирга, нурлар, депутатларнинг фикрига кўра, қуёш нурларига кўпроқ ўхшайди.

    Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида бу борада қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди. Кўпгина фойдаланувчилар давлат рамзини ўзгартиришга қатъиян қарши бўлишди, деб хабар беради ria.ru.