Қирғизистон президенти парламент спикерининг давлат мадҳиясини ўзгартириш ҳақидаги ғоясини қўллаб-қувватлади

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров республика парламенти спикери Нурланбек Шакиевнинг давлат мадҳиясини ўзгартириш ҳақидаги ғоясини қўллаб-қувватлади.

    Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари “Кабар” давлат ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

    Агар биз уни ўзгартирсак яхши бўлади”, деди президент.

    Унинг сўзларига кўра, республиканинг амалдаги мадҳияси 33 йил аввал қабул қилинган ва шундан бери Қирғизистон давлат сифатида тўлиқ шаклланган.

    Энди ёшлар ва келажак авлодларга илҳом бахш этадиган янги мадҳия ёзиш вақти келди, деди Жапаров. Шу билан бирга, у Қирғизистон беш минг йиллик тарихга эга мустақил давлат эканини эслатди.

    "Албатта, ҳозирги мадҳиямиз ҳам биринчи мадҳиямиз сифатида унутилмайди, архивда тарих бўлиб қолади", деди президент.

    Қирғизистон парламенти спикери бир неча кун аввал мамлакат Савдо-саноат палатасининг 65 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда давлат мадҳиясини ўзгартириш ташаббуси билан чиққан эди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates