Қирғизистон уламолари Бухорода бўлишди

    Воқеа-ҳодисалар 21 ноябр 2021 947

    Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир Ракиев бошчилигидаги делегация кеча, 20-ноябрь куни кечки пайт Бухорога келди.

    Бухоро темирйўл вокзалида мартабали меҳмонларни Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Эркин Мажидов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобиржон Элов, Мир Араб олий мадрасаси ректори Ҳайдар Юлдошхўжаев ҳамда Мир Араб ўрта-махсус ислом билим юрти мудири Жалолиддин Сабуров кутиб олди.

    Меҳмонлар, бугун эрта тонгдан Бухоро шаҳрида жойлашган тарихий обидалардан Масжиди Калон жомеъ масжиди, Пойи калон ансамбили ва Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта-махсус ислом билим юрти, Кўкалдош мадрасаси ҳамда Лаби Ҳовуз мажмуаси, Нодир Девонбеги тахирий обидалари яқиндан билан танишдилар.

    Уламолар Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилиб, ўтганлар ҳаққига Қуръон тиловат ва Аллоҳ таолодан халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини тилаб дуолар қилдилар. Ташриф сўнгида икки мамлакат ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши ва мустаҳкамланиши учун хайрли дуолар қилиниб, меҳмонлар термирйўл вокзалига кузатиб қўйилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates