Қирғизистон ва Тожикистон 17 километрлик чегара бўйича келишиб олишди

    Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари 17 километрдан ортиқ умумий чегара бўйича келишиб олишди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

    “1-8 ноябрь кунлари Тожикистоннинг Сўғд вилоятининг Бўстон шаҳрида Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегацияларининг қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича топографик ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Топографик ишчи гуруҳлари Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 17,98 километри бўйича келишиб олишди.

    Матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувда қолган ҳудудларни тавсифлаш устида ишлашни давом эттиришади.

    Икки республика ўртасидаги чегара узунлиги 970 километрдан ортиқ. Ҳозирда чегара чизиғининг учдан икки қисмидан кўпроғи келишилган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates