Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

    Бугун Тошкент вақти билан 11:44 да (13.05.2024 йил, Гринвич бўйича 06:44 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. 

    Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилди.

    Зилзила координаталари: 41,6 градус шимолий кенглик; 71,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 208 км шимолий-шарқда.

    Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

    Янгиқўрғон туманида 2 балл, 37 км.
    Косонсой туманида 2 балл, 48 км.