Қирғовул овлаган овчи овчилар сафидан четлаштирилди

    Жорий йилнинг 1 январидан Тошкент вилоятида ёввойи ҳайвонлар ва қушлар учун ов мавсуми якунланган.

    Шунга қарамай, мазкур экологик назорат тадбирида фуқаро Ж.Х. томонидан ов қилиш таъқиқланган вақтда ноқонуний тарзда 2 дона қирғовул овлаганлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарга суд томонидан тегишли тартибда чора кўрилади. Ҳуқуқбузарнинг ҳайвонот дунёсига етказган зарар суммаси ҳисоблаб чиқилди ва жарима чораси қўлланилди.

    Овчининг ҳуқуқбузарлиги учун берилган жазо бу билан чекланмади. Овчининг ов қуроли Чиноз тумани Ички Ишлар бўлимига суднинг якуний қарорига қадар вақтинча топширилди.

    Давлат инспекторлари Тошкент Овчилар ва балиқчилар жамиятига мазкур ҳолат бўйича тегишли тартибда хат чиқариб, бундай ҳолатда овчи Ж.Х. ов таъқиқланган вақтда ов қилганлиги учун 3 йилдан 5 йилгача овчилар сафидан четлаштирилади.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates