Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тожикистоннинг Сўғд вилояти делегациясини қабул қилди

    Бугун Сўғд вилояти раиси Раджаббой Ахмадзода бошчилигидаги Тожикистон Республикаси делегацияси икки кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

    Делегация вакиллари қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ва Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов билан учрашишди.

    Тожикистон делегацияси таркибига Тожикистоннинг Хўжанд, Гулистон, Спитамен ва Зафаробод туманлари раҳбарлари, шунингдек, йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари ва компаниялари бошлиқлари кирган. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад - қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, меҳмон давлат вакилларини мамлакатимиздаги бир қатор аграр объектлар билан таништириш ва тажриба алмашишдан иборат.

    Ташрифнинг биринчи кунида танишув тури доирасида кластер тизими, интенсив боғдорчилик, иссиқхона хўжалиги, узумчилик ва виночилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик корхоналари ҳамда замонавий оқилона суғориш технологияларини жорий этиш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Тожикистонлик меҳмонлар мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва қуритиш бўйича TNA Agro Invest, пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик ишлаб чиқариш бўйича Real Agro Cotton, вино ишлаб чиқариш бўйича «Узум фермер», UzTex сингари кластер корхоналарида бўлишди.

    Тожик делегацияси Тошкент вилоятидаги AKIS қишлоқ хўжалигида билим, инновациялар ва хизматлар маркази, ТСТ Rice шоличилик кластери, тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга Gold Dried Foods агрологистика маркази ва бошқа объектларга ташриф буюради, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates