Қийноқларнинг олдини олиш соҳасидаги халқаро стандартлар ўрганилмоқда

    Ижтимоий ҳаёт 21 июн 2023 2308

    19-21 июнь кунлари Тошкент шаҳрида озодликдан маҳрум қилиш жойларида қийноқлар, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазоларнинг олдини олиш бўйича халқаро стандартларга бағишланган тренинг бўлиб ўтмоқда.

    Ўқув машғулотлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офиси ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Ушбу тренинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш муассасалари вакиллари учун ўтказиляпти. Унинг асосий мақсади жазони ижро этиш муассасалари ходимларининг тегишли ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, маҳкумларни қийноқлар ва шафқатсиз муомалалардан ҳимоя қилиш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.

    Иштирокчилар озодликдан маҳрум қилиш жойларида қийноқлар ва бошқа ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазо турларининг олдини олиш соҳасидаги халқаро стандартларни кўриб чиқади. Шунингдек, қийноқлар ҳақидаги даъволарни ҳужжатлаштириш, қамоққа олиш жойларида шафқатсиз зўравонлик ҳолатларининг олдини олишда тиббиёт ходимлари зиммасига юклатилган бурч ва масъулият мавзулари муҳокама қилинади.

    Тренинг давомида миллий экспертлар Ўзбекистонда қийноқларга қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам маълумот беради. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш, жумладан, қийноқларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш борасида тизимли чора-тадбирлар изчил ва босқичма-босқич асосда амалга ошириляпти.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказ директори Акмал Саидов таъкидлаганидек, “Шафқатсиз муомала ва қийноқларнинг тақиқланиши – инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларда ҳам, бутун дунё мамлакатларининг миллий қонунчилигида ҳам эътироф этилган асосий ҳуқуқдир. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас”.

    Ўз навбатида, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари бўйича катта маслаҳатчиси Надя Яклаф-Лаллеман: “ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси истиқболда Қийноқларга қарши миллий превентив механизм ривожлантирилишини қўллаб-қувватлашда давом этишга; Қийноқларга қарши конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилишда кўмаклашишга; инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва қийноқларга қарши курашиш жараёнларини мониторинг қилишга ҳамда Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш борасида ёрдам беришга тайёр”, — деб қайд этди.

    Машғулотларнинг интерфаол қисмида иштирокчилар Нелсон Мандела қоидаларига асосланган амалий тадқиқотлар билан таништирилди. Шунингдек, маҳкумларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини ҳимоя қилиш, шафқатсиз муомаланинг олдини олиш чораларини кўриш каби мавзулар ҳар томонлама муҳокама этилди.

    Мазкур тренинг “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизимини барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича

    Ўзбекистон Республикаси

    Миллий маркази матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates