Қизча онаси тарбиясига олиб берилди

    Фарзанд тафтини ҳис қилиб, уни бағрига босган онанинг энди кўнгли тўқ.

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасида «Фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

    Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир.

    Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

    Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатдан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади», дея белгилаб қўйилган.

    Бюронинг Гурлан тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 23.03.2024 йилдаги вояга етмаган 2020 йилда туғилган фарзандни жавобгар Д.Ш.дан онаси Л.Ш.нинг тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

    Давлат ижрочиси томонидан мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида фарзанд онаси тарбиясига олиб берилди.

    Фарзанд тафтини ҳис қилиб, уни бағрига босган онанинг энди кўнгли тўқ.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates