Жанакорган туманидан 77 ёшли эркак ва Шиелида яшовчи 51 ёшли фуқаро касаллик белгилари билан аҳволи оғир ҳолатда касалхонага етказилди. Беморлар жонлантириш бўлимида вафот этди.
Умуман, йил бошидан буён ҳудуд тиббиёт муассасаларига кана чақиши бўйича 600 дан ортиқ фуқаро мурожаат қилган. Улардан 23 нафарида Қрим-Конго геморрагик иситмаси борлиги тахмин қилиниб, касалхонага ётқизилган. 8 та ҳолатда ташхис тасдиқланди. Хавфли ҳашаротларнинг табиий яшаш жойларида эпидемияга қарши чоралар кўрилмоқда, деб хабар беради inform.kz.
“Ҳар бир қайд этилган ҳолатдан сўнг 12 соат ичида шахсий уй-жойлар, чорва моллари ва ҳайвонлар дезинфекция қилинади. Беморлар билан алоқада бўлган барча шахслар 14 кун давомида шифокор назорати остида. Умуман олганда, уч ой – май, июнь ва июль – кананинг хавфли турлари фаоллашадиган пайт. Шу боис ҳудуд аҳолисини эҳтиёт бўлишга ва кана чаққанда дарҳол шифокорга мурожаат қилишга чақирамиз”, — деди Қизилўрда вилояти санитария-епидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алия Абдиқаимова.