Қизларимиз ва опа-сингилларимиз шаъни ҳимоя қилинади

    Ташвишли хабар 28 октябр 2021 1532

    ОТМ талаба қизлари ва у ерда ишлайдиган опа-сингилларимиз учун махсус ишонч телефони йўлга қўйилган. Шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида махсус портал яратилади.

    Маълумки, интернет сайтлар ва ижтимоий тармоқларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети декан ўринбосари томонидан талаба-қизни зўрлашга урингани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Ҳозирда мазкур воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ўрганиш ва суриштирув ишларини олиб бориляпти.

    Ўрганиш натижалари бўйича жиноятда гумонланувчи университет масъул ходимига нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади. Шунингдек, ушбу ҳолатга йўл қўйган университет раҳбарияти ва масъулларига нисбатан ҳам қатъий ташкилий ва интизомий чоралар кўрилади.

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талаба-қизларнинг шаъни ва номусига қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларни кескин қоралайди ва, албатта, бу каби ҳолатларга қарши қатъий курашади.

    Тез орада бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тезкор мурожаат қилиш имконини берадиган махсус портал яратилади ҳамда ишга туширилади, деб хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талаба-қизлар ва ОТМда меҳнат қилаётган опа-сингилларимизга қаратилган мурожаатида «Агар сиз таълим олаётган ёки меҳнат қилаётган олийгоҳ, профессионал таълим муассасасида сизга нисбатан бирон-бир кўринишда тегажоғлик, тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган бўлса, ёхуд ана шундай ножўя хатти- ҳаракатлар таҳдиди остида бўлсангиз ёки гувоҳи бўлган бўлсангиз, ҳеч иккиланмай Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1006 ишонч телефонига ёки @himoya_otv_bot га мурожаат қилинг!» Шахсингиз ва шахсий маълумотларингиз сир сақланиши кафолатланади. Сизга зарур бўлган барча ёрдам кўрсатилади, ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, содир этилган ҳар бир ҳолат бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади», дейилади.

    Ўрганишлар натижаси бўйича объектив тафсилотлар қўшимча тарзда маълум қилинади, дейилади Вазирлик мурожаатида.

    Шунингдек мазкур мурожаат орқали Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, муҳтарама аёлларимизнинг, азиз опа-сингилларимизнинг шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вазирлигимиз учун устувор аҳамиятга эга эканлиги эслатилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates