Азиз Воитов: “Ўзбекистонда пахта нархини эркин бозор белгилайди”

    Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Ўзбекистонда бу соҳада давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилингани ва пахтанинг нархини, бозор иқтисодиёти қонунларига мувофиқ, харидорлар (пахта-тўқимачилик кластерлари) ва сотувчилар (фермерлар) белгилашини таъкидлади.

    “Кейинги йилларда Ўзбекистон пахтачилик тармоғини бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтказмоқда. Биз нархларнинг давлат томонидан белгиланишидан воз кечдик ва энди уни бозорнинг ўзи: талаб, таклиф, иштирокчилар кутилмалари белгилаб беради. Шунингдек, экспортимизнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун, жаҳон бозоридаги пахтанинг нархи ҳисобга олинади.

    Баъзида вазирликка фермерлар мажбурий харид нархини белгилаб бериш илтимоси билан мурожаат қиладилар. Аммо компанияларни белгиланган нархда пахта сотиб олишга мажбурлашга бизнинг ҳаққимиз йўқ: ҳамкорлик ўзаро манфаатли бўлиши керак – ҳеч ким зарар кўрмасин. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида кўмак беради: баҳс-мунозараларда медиатор бўлиб иш кўради, нархни шакллантириш бўйича консултациялар беради, субсидиялар ва имтиёзлар механизмларини ишлаб чиқади ва жорий этади”,- деди қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов.

    Вазирлик мутахассислари томонидан 2023 йил ҳосили учун кутилаётган минимал нарх 1 кг/8 000 сўм саналади. У Нью-Йорк биржасидаги пахта фючерси котировкалари (октябр учун ўртача котировка 1 фунт/84 цент ёки 1 тонна/1852 АҚШ долларига тенг) ва бошқа кўрсаткичлар (шу жумладан хом ашёни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва толани қайта ишлаш учун сарф-харажатлар ҳисобига қисқариш)дан шаклланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates