Андижондаги хирмонда пахта ёниб кетди

    Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги пахта қабул қилиш масканларидан бирида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

    Маълум қилинишича, 16 октябрь куни Балиқчи тумани “Насриддинобод” МФЙда жойлашган “Tetratex” МЧЖга қарашли пахта қабул қилиш масканида 12 килограмм пахта хом ашёси ёниб кетган.

    “Ёнғин электр кабелларидаги носозлик туфайли қисқа туташув келиб чиқиши натижасида юзага келган”, дейилади муносабатда.

    Ёнғин натижасида “Андижон-36” навли 1-сорт 2-синфга кирувчи пахтанинг юза қисми ёнган, МЧЖ раҳбари томонидан тадбиркорга маҳсулотга етказилган зарар аниқланиб, тўлиқ қоплаб берилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates