Адлия вазирлиги ташаббуси билан жорий йил 15 майдан 15 июнга қадар «Қонунларга йўл ҳам бўйсунади» шиори остида йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳуқуқий саводхонлик (!) ойлиги бўлиб ўтяпти.
Келинг, биргина Фарғона вилояти мисолида йўл транспорт ҳодисалари ҳақидаги рақамларга юзланайликчи...
Жорий йил 4 ойи мобайнида Фарғонада 357 та йўл-транспорт ҳодисалари юз берди. Унинг 60 таси ўлим билан, 297 таси эса жароҳатланиш билан якунланди.
Хусусан, йўл-транспорт ҳодисаларининг 129 таси ёки 36,1 фоизи маҳаллий йўлларда содир этилган.
Шунингдек, вилоятда болалар иштирокидаги йўл транспорт ҳодисалари 23,9 фоизга камайган бир вақтда, вафот этганлар сони 20 фоизга ошиб кетди.
Хуллас, «ошиб кетди...», «вафот этди...», «оғир тан жароҳати олди...»ларни узоқ давом эттириш мумкин. Тўлиқ тасаввур ҳосил бўлиши учун мана шу рақамларни мамлакатимиз миқёсига кўпайтирсангиз кифоя.
Бизнингча, нима учун ушбу ойлик ўтказилаётганини тўғри тушунтира олдик...
Элёр Эксанов.