Қўқон - Жиззах автомобиль йўли четидаги 55 гектар аҳолига бўлиб берилади

    Зарбдор ҳудудидан ўтган Қўқон - Жиззах автомобиль йўли четидаги 55 гектар, Янгиободда 700 гектар эски пистазорларни янгилаб, 5 гектардан аҳолига бўлиб бериш таклифи маъқулланди.

    Шунингдек, Зарбдорда сотилмай қолаётган 10 та ва хусусийлаштириш дастурига киритилган 6 та объектнинг бошланғич баҳосини 10 фоизгача пасайтириб, 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилса, тадбиркорлар лойиҳа қилиши ва 200 та иш ўрни яратилиши мумкинлиги таъкидланди.

    “Мана, биргина туманни ўзида қанча имконият! Қўшимча 5 мингта иш ўрни, камида 50 миллион доллар экспорт, туман бюджетига қўшимча 80 миллиард сўм тушум”, - деди давлатимиз раҳбари.