Қўқон аэропорти биринчи техник рейсни қабул қилди

    Фарғона вилоятида «Қўқон» аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди. 20 март куни эрталаб аэропорт биринчи техник парвозни қабул қилди – «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг А320 NEO самолёти экипажи Қўқон аэропортига қўнди.

    Вилоят аэропортида учиш-қўниш йўлаги 2000 метргача узайтирилди ҳамда А320 ва ATR72-600 русумли самолётлар учун иккита тўхташ жойига эга перрон реконструкция қилинди. Шунингдек, аэропортда 100 кишига мўлжалланган 900 кв.м майдонли янги йўловчи терминали қурилди.

    «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг тажрибали учувчилари томонидан Тошкент – Қўқон йўналиши бўйича амалга оширилган техник парвоз аэродромнинг самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга ҳамда терминалнинг йўловчиларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатишга тўлиқ тайёрлигини кўрсатди.

    Мунтазам парвозларни 2024 йил 1 апрелдан бошлаш режалаштирилган.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates