баннер
27 апр 2025
12:31

    Қўқон шаҳрида Ўзбекистон–Кувайт бизнес-форуми ўтказилди

    Бизнес 22 октябр 2024 874

    Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда жорий йил 18-19 октябрь кунлари Қўқон шаҳрида Ўзбекистон-Кувайт бизнес форуми ташкил этилди.

    Тадбирда Кувайт Ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Аҳмад ал-Илаж бошчилигидаги бизнес делегация қатнашди.

    Тадбир давомида Фарғона вилоятига сармоя киритиш ҳамда саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти имкониятлари юзасидан тақдимот ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Кувайт ишбилармон доира вакиллари ўртасида В2В форматидаги учрашувлар ташкил этилди.

    Форум доирасида кувайтлик бизнесменларнинг “Қўқон” эркин иқтисодий ҳудуди фаолияти билан танишди.

    Бундан ташқари, Кувайт вакиллари “Фарғона – водий гавҳари. Инвестициялар ва туризм истиқболлари” мавзусидаги биринчи халқаро форумда ҳам иштирок этдилар, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech