Қайд этилишича, шу йилнинг 16-май куни соат 20:30 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида жойлашган корхоналарнинг бирига темир йўл орқали олиб келинган аммиак кислотаси поезд цистернасидан махсус цистернага бўшатилаётган вақтда кам миқдорда тўкилиши кузатилган.
Ҳодиса жойига тегишли хизматлар куч ва воситалари жалб этилиб, вазият оқибатлари бартараф этилган.
Маълумотларга кўра, 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.









