Қорақалпоғистон туризмини ривожлантириш стратегияси тақдим этилди

    Туризм 5 май 2023 1739

    Маданият ва туризм вазирлиги Германиянинг “Gesellschaft für internationale Zusammenarbeit — GIZ” ташкилоти билан яқиндан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш юзасидан бир қатор ишлар ташкил этиляпти.

    Жумладан, икки ташкилот ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикасини ноёб сайёҳлик йўналиши сифатида намоён этувчи «2023-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида туризмни барқарор ривожлантириш” стратегияси ишлаб чиқилди.

    Қорақалпоғистон Республикасининг стратегияси мақсади — туризм маҳсулотларини диверсификация қилиш ва хизматлар сифатини кўтариш, инфратузилмани яхшилаш, янги сайёҳлик йўналишларини яратиш, экспортни ошириш ва ташқи туризм бозорларида тарғибот ишларини олиб бориш, янги иш ўринларини яратишга йўналтирилган.

    Стратегияга мувофиқ, бир қатор устувор йўналишларда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати. Унга кўра:

    - Қорақалпоғистон ҳудудида меҳмонхоналар тизимида диверсификация қилиш, яъни ҳудудда юлдуз тоифали, шу жумладан, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхона ташкил этиш;

    - маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун транспорт-логистика тизимини яхшилаш, хусусан, маҳаллий ҳамда хорижий авиа/темир йўл қатновларни ташкил этиш. Келгусида Қорақалпоғистонни мамлакатнинг туризм шаҳарлари, жумладан, Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари билан транспорт алоқаларини ўрнатиш;

    - тажриба ва билимга эга бўлган инглиз, рус, немис, француз, итальян, турк, испан тилларида сўзлашувчи гидларни тайёрлаш, туризм соҳасида касб-ҳунар ва олий таълим сифатини ошириш;

    - ушбу ҳудудда сайёҳларнинг қолиш давомийлиги (тунаш) ва улар томонидан сарфланадиган харажатларни йилига ўртача 7-10 % га ошириш;

    - 2026 йилга келиб Қорақалпоғистонга келувчи хорижий туристлар сонини 180 000 (2022 йилда 50 минг) ва маҳаллий туристлар сонини 1 миллион нафарга етказиш (2022 йилда 552 минг), туризм хизматлари экспортини 13,5 дан 60 миллион долларга етказиш, жойлаштириш воситаларида хоналар сонини 1 005 тадан 1 905 тага етказиш;

    - Эко, этно, маданий-тарихий, зиёрат, археологик, гастрономик ва сафари туризм йўналишида янги маҳсулотлар яратиш ҳамда туристик дастурлар ишлаб чиқиш;

    - Хоразм вилояти билан қадимий қалъалар бўйлаб туризм маршрутини ривожлантириш, Савицкй музейи, Орол денгизи, Судочье кўли ва Устюрт платоси имкониятларидан самарали фойдаланиш;

    - Маркетинг чораларни кўриш ва халқаро сайёҳлик платформаларида Қорақалпоғистон туризм маҳсулотларини жойлаштириш.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates