Қорақалпоғистонда 3 та йирик шамол электр станцияси қурилади

    Энергетика 9 октябр 2023 2721

    Бунинг учун дастлабки баҳолаш бўйича жами 667 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилади. 

    Ўзбекистон Республикаси Президенти "Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини, қуввати 100 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини, қуввати 500 кВ бўлган подстанция ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш (Kungrad Wind 2)" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

    Унга кўра, "ACWA Power Company (Saudi Listed Joint Stock Company)" (Саудия Арабистони) компанияси томонидан "Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси, қуввати 100 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими, қуввати 500 кВ бўлган подстанция ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш (Kungrad Wind 2)" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасида "ACWA Power Kungrad Wind 2" МЧЖ ХК таъсис этилади.

    Бунинг учун дастлабки баҳолаш бўйича жами 667 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилади.

    Лойиҳа доирасида шамол электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун янги подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқлари Лойиҳа компанияси томонидан қурилади ва ишга туширилгандан сўнг "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга топширилади.

    "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ 25 йил давомида ишлаб чиқилган электр энергияни кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олади.

    Электр энергияси учун тўлов миллий валютада амалга оширилади.

    Мазкур лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates