Қайд этилишича, Элликқалъа туманида “Зарбдор“ тажрибаси бўйича Оқчакўл бўйида умумий 73,4 млрд. сўм маблағ асосида туризм рекреацион зонасини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида кўл бўйига тўлиқ инфратузилма билан таъминлаш орқали 3 та меҳмонхона, 18 та меҳмон уйи, 20 та ўтовлар, 2 та ресторан каби туризм ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади. Лойиҳа ишга тушиши билан 75 иш ўрни яратилиши белгиланган.








