Қрим-Конго геморрагик иситмаси бўйича Ўзбекистондаги вазият маълум қилинди

    Аввалроқ Қозоғистонда икки киши Қрим-Конго геморрагик иситмаси қурбони бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 2023 йил бошидан буён вилоят тиббиёт муассасаларига кана чақиши бўйича 600 дан ортиқ фуқаро мурожаат қилган.

    Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси хабарига кўра, республика ҳудудига карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларни чет давлатлардан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишига йўл қўйилмади. Республика бўйича бугунги кунда касалликларни четдан кириб келишини олдини олиш мақсадида: давлат чегараларини кесишиш жойларида, ҳалқаро аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва Термиз дарё портида ташкил этилган 51 та санитария – карантин пунктлари (СКП) фаолият олиб бормоқда.

    ҚКГИ (арбовирус қўзғатадиган, иситмалаш, геморрагик аломатлар билан кечадиган, табиий шароитда трансмиссив йўл билан юқадиган, табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касаллик) қўзғатувчилари билан зарарланган каналар мавжуд ҳудудларни аниқлаш ва каналарда зарарланиш даражасини ўрганиш мақсадида ветеринария хизмати билан ҳамкорликда табиий ўчоқли ҳудудлардан 1 000 донадан кана йиғиб олиниб, Вирусология лабораториясида таҳлилдан ўтказилиб, ҚКГИ касаллигининг келгуси йил учун башорати, маъмурий ҳудудлар кесимида тайёрланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates