Қозоғистон аҳолисининг сони эълон қилинди

    Мамлакат Миллий статистика бюроси Қозоғистондаги аҳоли сони бўйича янгиланган маълумотларни тақдим этди.

    Агентлик маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сони 2023 йил 1 май ҳолатига кўра 19 миллион 854 минг кишини, хусусан, шаҳар аҳолиси – 12276,3 минг кишини, қишлоқ аҳолиси – 7577,7 минг кишини ташкил қилган. 2021 йил 1 апрель ҳолатига нисбатан аҳоли сони 238,3 минг кишига ёки 1,3 фоизга кўпайди.

    Расмий маълумотларга кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, Қозоғистонда 19 миллион 765 минг 4 киши истиқомат қилган. Аҳолиси 2023 йил 1 май ҳолатига кўра, 19 миллион 854 минг 83 кишини ташкил этди. Аҳолининг умумий ўсиши олти ойда 89 минг 79 кишини ташкил этди.

    Аҳоли сонининг энг юқори ўсиши Олмаота шаҳрида қайд этилди: бу даврда аҳоли сони 17 минг 771 кишига ўсди. 16 минг 802 кишилик кўрсаткич билан Остона шаҳри иккинчи ўринда. Кейинги ўринда Туркистон вилояти: аҳолиси 10 минг 427 нафарга кўпайган. Шу билан бирга, Остона аҳолиси энг юқори ўсиш суръатига эга – 1,24 фоиз.

    Энг паст демографик кўрсаткичлар Ақтўбе, Қарағанда, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Оқмўла, Шарқий Қозоғистон, шунингдек, Абай ва Жетису вилоятларида қайд этилган, дейилади tengrinews.kz сайтида.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates