Қозоғистон билан 37 та инвестиция лойиҳаси ва савдо шартномаларидан иборат «Йўл харитаси» имзоланди

    Инвестициялар 30 декабр 2022 1535

    Жорий йил 29 декабрда Остона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг жорий йил 21-22 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикасига ташрифи давомида имзоланган инвестиция битимлари ва савдо шартномаларини амалга оширишга қаратилган «Йўл харитаси» юзасидан келишиб олинди.

    Ҳужжат энергетика, транспорт, электротехника ва кимё саноати, инфратузилмавий қурилиш, машинасозлик, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида инвестициявий ва савдо ҳамкорлиги бўйича 37 та тадбирни ўз ичига олади, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    «Йўл харитаси» қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ қадамларни назарда тутади:

    - Навоий ва Тошкент вилоятларида фосфорли ва комплекс минерал ўғитлар ишлаб чиқариш («Казфосфат» МЧШ ва «Ўзкимёсаноат» АК ҳамкорлигида);

    - Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида қурилаётган умумий қуввати 2 ГВт гача бўлган учта янги кўмир билан ишлайдиган иссиқлик электр станцияларининг ёқилғи эҳтиёжларини узоқ муддатли (камида 10 йил) Shubarkoʼl конидаги кўмир билан таъминлаш;

    - BI Group компанияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида уй-жой, ижтимоий ва тижорат инфратузилмасини қуриш;

    - «Allur компаниялар гуруҳи» АЖ иштирокида Қозоғистонда Chevrolet Onix автомобилларини ишлаб чиқариш;

    - Қарағанда вилоятида «Artel» маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

    - Чимкент шаҳрида керамик плиткалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

    - эрта картошка, гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда мева-сабзавотларни етказиб бериш.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates