Қозоғистон иқтисодиёти январь-апрель ойларида деярли 5 фоизга ўсди. Барча йирик тармоқларда ижобий динамика кузатилмоқда. Хизмат кўрсатиш, савдо, ахборот ва алоқа ва қурилишда яхши кўрсаткичлар қайд этилди. Ташқи савдо айланмаси ҳам биринчи чоракда 13 фоизга ошди ва 32,5 миллиард доллардан ортиқни ташкил этди.
Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов вазирлик ва вилоятлар раҳбарларига иқтисодиётни ривожлантириш, доимий иш ўринлари яратиш борасидаги ишларни давом эттириш бўйича топшириқлар берди. Ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш, хомашё бўлмаган маҳсулотлар ўсишини таъминлаш устувор вазифадир.
Мутахассисларнинг фикрича, юқори даромадли давлатлар тоифасига ўтиш учун Қозоғистон иқтисодиёти ҳар йили камида 6 фоизга ўсиши керак. Ёки жорий тарифлардан бир ярим баравар юқори бўлиши лозим, деб хабар беради mir24.tv.