Қозоғистон Ўзбекистон мева-сабзавотчилик соҳасига сармоя киритмоқчи

    Агросектор 15 декабр 2021 850

    2021 йил 13 декабрда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Қозоғистоннинг «К-Агро» агрохолдинги делегацияси ташриф буюрди. Хорижий меҳмонлар вазир Жамшид Ходжаев ҳамда вазирлик вакиллари билан мулоқот ўтказди.

    Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида интенсив мева-сабзавотчиликни ривожлантириш соҳасига Қозоғистон инвестицияларини жалб этиш масалалари муҳокама этилди.

    Музокаралар якунида интенсив мева-сабзавотчиликни ривожлантириш йўналишида таклиф этилаётган лойиҳаларни батафсил ўрганиш учун ишчи гуруҳини ташкил этишга келишиб олинди.

    Ташриф доирасида Қозоғистон делегацияси вакиллари, шунингдек, Тошкент вилоятидаги «Golden Dried Fruits» компанияси фаолияти, «TNA-Agroinvest» корхонасидаги помидор етиштириш жараёни билан яқиндан танишди.

    Бундан ташқари, қозоғистонлик меҳмонлар Самарқанд вилоятидаги боғ плантациялари ҳамда экспорт маҳсулотларини етказиб беришга ихтисослашган қайта ишлаш корхоналарида бўлди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates