Қозоғистон Президенти 7 йил муддатга сайланади ва пойтахт аввалги номи – Остона шаҳрига қайтарилди

    Қозоғистон парламенти депутатлари Конституцияга ўзгартиришлар киритди, унга кўра, Президент 7 йил муддатга сайланади, мамлакат пойтахти эса Остона деб ўзгартирилади.

    “Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида президентлик муддати етти йил бўлиши, кейинчалик яна қайта сайланиш ҳуқуқи бўлмаслиги таклиф этилмоқда.

    Депутатлар таклиф қилганидек, Президент ваколатини қайта сайланиш имкониятисиз бир муддат билан чеклаш ушбу қонун лойиҳаси кучга кирганидан кейин етти йил муддатга Президент этиб сайланган шахсларга нисбатан қўлланилади.

    Шунингдек, Конституциянинг Президент ваколат муддатига оид қоидаларининг ўзгармаслигини ва унинг қайта сайланишига чекловларни белгиловчи ўзгартириш ҳам кўзда тутилган. Бу келажакда Президентнинг ваколат муддатини ошириш имкониятини истисно қилади. Шундай қилиб, Президентлик мандатини қайта сайланиш имкониятисиз бир муддатга чеклаш тўғрисидаги қоида Конституциянинг ажралмас қисмига айланади ва келажакда уни қайта кўриб чиқиш мумкин эмас.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates