Қозоғистон Президенти сув тошқини туфайли Остона халқаро форумини бекор қилди

    Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда “мисли кўрилмаган сув тошқини” сабабли июнь ойида бўлиб ўтадиган Остона халқаро форумини бекор қилаётганини айтди.

    Бу ҳақда Қозоғистон Президенти “Х” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида ёзган.

    “Қозоғистонда мисли кўрилмаган сув тошқини ва кенг кўламли вайронагарчилик оқибатларини бартараф этиш ва мамлакат фуқароларига ёрдам кўрсатиш учун молиявий ресурсларни тежаш зарурати туфайли шу йилнинг 13-14 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Остона халқаро форумини бекор қилишга қарор қилдим”, деб ёзган Қасим-Жомарт Тоқаев.

    Унинг сўзларига кўра, форум 2025 йилда ўз ишини давом эттиради. “Умид қиламанки, тадбирга таклиф этилган иштирокчилар ушбу қарорга тушуниш билан ёндашадилар”, деди Президент.

    13-14 июнь кунлари республика пойтахтида Қозоғистон Президенти раислигида Остона халқаро форуми ўтказилииши керак эди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates