Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон сигаретани тақиқлашни таклиф қилди

    Қозоғистон электрон сигаретани тақиқламоқчи. Бу таклиф Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан киритилган. Шифокорларнинг ташаббуси ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланди.

    “Биз вейплардан фойдаланишнинг оқибатларини тўлиқ тушунмаяпмиз. Фарзандларимизнинг ундан фойдаланиши, бу миллий хавфсизлик билан боғлиқ масаладир. Шу боис, биз бундан буён вейпларни бутунлай тақиқлаб, унинг айланишининг олдини олиш учун барча чораларни кўрамиз”, — деди Қозоғистон молия вазири Ерулан Жамаубаев.

    Молия вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, кашандалик ўтган йиллар давомида миллий муаммога айланган. ЖССТ маълумотларига кўра, мамлакатда ўсмирлари ўртасида электрон сигаретадан фойдаланиш тўрт йил ичида уч баробарга ошган. 15 ёшгача бўлган қозоғистонликларнинг деярли тўртдан бир қисми ҳеч бўлмаганда бир марта вейпни синаб кўрганини тан олди.

    Ҳозирда 25 та давлатда электрон сигаретларни бутунлай тақиқлаш амал қилади. Улар орасида Сингапур, Таиланд, Мексика, Ҳиндистон, Уругвай, Эрон ва бошқа қатор давлатлар бор, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates