Қозоғистонда 5 мингдан ортиқ турар-жой биноси сув остида қолмоқда

    Катта миқёсдаги сув тошқинлари оқибатида Қозоғистоннинг бир қанча вилоятларида 5 мингдан ортиқ турар-жой биноси ҳалигача сув остида қолмоқда.

    Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Бауиржон Сиздиков маълум қилди.

    “Бугунги кунда 5 мингдан ортиқ турар-жой биноси, 18 мингга яқин дала ҳовли, 1 минг ҳовли майдони ва 91 та бино сув остида қолмоқда”, деди у.

    Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Ғарбий Қозоғистон, Атирау ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида сув тошқинларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда. “Ғарбда Россиянинг Ириклинский сув омборидан сувнинг Жайик дарёсига қуйилиши туфайли вазият янада мураккаблашди, Қарағанди, Улитау, Оқмўла ва Қўстанай вилоятларида вазият барқарор, маҳаллий дарёларда сув сатҳи аста-секин пасаймоқда, аҳоли пунктларини сув босиши хавфи йўқ”, деди бошқарма бошлиғи ўринбосари.

    Шунингдек, Бауиржон Сиздиковнинг аниқлик киритишича, март ойидан бери жами 119 мингдан ортиқ одам сув тошқини ҳудудларидан эвакуация қилинган, уларнинг 44 мингдан ортиғи болалардир, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates