Қозоғистонда амакиси томонидан жинсий зўравонликка учраган ўзбекистонлик опа-сингил ватанга қайтарилди

    Болалар омбудсмани аввалроқ Қозоғистонда ўзбекистонлик икки вояга етмаган жиянига уятсиз, бузуқ ҳаракатлар қилган эркак ушлангани ҳақида хабар берган эди. Қизлар мамлакатга қайтарилиб, Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

    Болалар омбудсманининг Қозоғистон Болалар омбудсмани билан биргаликда самарали ҳамкорлиги натижасида вояга етмаган И.А. ва С.Р. ларга Олмаота шаҳри адаптация марказида барча зарурий ижтимоий-психологик кўмак кўрсатилди.

    Жиноят иши доирасидаги улар билан боғлиқ барча тергов ҳаракатлари ўтказилиб бўлганидан сўнг жорий йилнинг 24 август куни қизлар Ўзбекистонга қайтарилди ва Тошкент шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

    Шу кунларда қизларнинг опаси А.А. ни уларга васий этиб белгилашга оид ҳужжатлар расмийлаштирилиши жараёни кетмоқда.

    Шунингдек, ҳозирда Р.Р. га нисбатан дастлабки тергов тамомланиб, материаллар жиноят ишлари бўйича тегишли туман судига юборилди.

    Бу борада қўшимча ахборот берилиши маълум қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates