Қайд этилишича, Остона—Қарағанда—Олмаота автомобиль йўлининг 960-километрида автобуснинг мотор қисмида ёнғин чиққан. Ўт ўчириш хизмати етиб келгунга қадар двигатель бўлинмасидаги ёнғин ўчирилган. Қутқарувчилар автобусдаги 30 дан ортиқ одамни эвакуация қилган.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида барча йўловчилар эвакуация қилиниб, йўлбўйи кемпингига олиб келинди ва уларга зарур ёрдам кўрсатилди, — дейилади хабарда.
Автобусда жами 34 йўловчи, жумладан, 9 нафар бола бўлган. Йўловчилар орасида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги аниқланган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.









