Қозоғистонда конда ҳалок бўлганлар 46 кишига етди

    29 кишининг жасади ер юзасига чиқарилди.

    Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Костенко конида содир бўлган авария натижасида ҳалок бўлганлар 46 кишига етди. Аввалроқ 35 қурбон ҳақида хабар берилган эди. 29 кишининг жасади ер юзасига чиқарилди. Яна бир кончини қидириш давом этмоқда. Фавқулодда қутқарув ишларига 10 та кон-қутқарув гуруҳи жалб этилган.

    28 октябрга ўтар кечаси конда метан портлаши содир бўлди. Воқеа содир бўлган пайтда конда 252 киши бўлган, 205 кончи мустақил равишда ер юзасига кўтарилган. Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Сирим Шарипхоновнинг айтишича, қолган одамларни топиш имконияти жуда кичик, аммо қутқарувчилар ҳамон бунга умид қилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates