Қозоғистонда Алишер Навоий ҳайкали қад ростлади

    Қозоғистоннинг Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар берди.

    2022 йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари икки мамлакат делегацияларининг кенгайтирилган таркиби билан бўлиб ўтган музокараларда Қозоғистонда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилиши маълум қилинган эди.

    Хабарда таъкидланишича, баландлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган мазкур ҳайкал Ўзбекистон халқ рассоми, ҳайкалтарош Жасвант Анназаров томонидан яратилди.

    Маълумот ўрнида: бугунга қадар буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳайкали Токио, Шанхай, Вашингтон, Москва, Минск, Боку, Мозори-Шариф, Ўш, Душанбе, Сеул каби шаҳарларида қад ростлаган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates